Бугун дунёда ёшлар аҳолининг мисли кўрилмаган даражада кўпчилик қисмини, яъни 2 миллиард нафарни ташкил қилмоқда.
Ўзбекистонга расмий ташриф буюрган таниқли сиёсатчи, Парламентлараро Иттифоқнинг Бош котиби Мартин Чунгонг суҳбат чоғида бир фикрни афсус билан таъкидлади. Сайёрамиз аҳолисининг ярмидан кўпини 30 ёшгача бўлган инсонлар ташкил этсада, бутун дунё бўйича ёш депутатларнинг улуши 2,6 фоизга ҳам етмас экан. Олий мартабали меҳмон Ўзбекистонда бу кўрсаткич 6 фоиздан ошганини юқори баҳолади. Бу — катта эътироф, албатта.
Бутунжаҳон конференциясида қатнашган хорижий иштирокчиларнинг умумий сони — 40 дан ортиқ мамлакатдан 150 дан зиёд вакил, миллий иштирокчилар эса 350 дан ортиқ кишидан иборат бўлди. Иштирокчилар орасида:
13 та халқаро ва 7 та минтақавий ташкилот;
11 та халқаро нодавлат нотижорат ташкилот;
15 та хорижий давлатнинг инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлари;
7 мамлакатдан ёшлар билан ишлаш бўйича парламентлар ва давлат идоралари;
5 мамлакатдан таълим ва илмий-тадқиқот институтлари;
15 мамлакатдан ёшлар ташкилотлари ва фуқаролик жамияти институтлари;
Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган 20 дан ортиқ дипломатик миссия вакиллари бор.
Энг асосийси, иштирокчиларнинг 70 фоиздан зиёди ёшлардир.
Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган 20 дан ортиқ дипломатик миссия вакиллари бор.
Энг асосийси, иштирокчиларнинг 70 фоиздан зиёди ёшлардир.